Озодбек Назарбеков бугунги кунда отаси ҳақида тарқалаётган хабарларга кўп ҳам ишонмасликни ва ушбу хабарни тарқатаётган инсонларга ўз ишларига содиқ бўлишларини сўради. Бундан ташқари, Маданият вазири жума кунида халқдан отаси ҳаққига дуо қилиб қўйишларини илтимос қилди.

«Ассалому алайкум қадрли юртдошлар, азиз мухлислар ва қариндош – уруғларим ҳақиқатан ҳам, отамизни бироз тоблари йўқ. Бугун ўзларига келдилар, бемалол гаплашяптилар. Бу ерда оғзи бўш бўлган, ҳовлиқма ахборот тарқатувчилар эҳтиёт бўлишларинг менимча, тўғри бўлади. Бу масалага жиддийроқ қарашингиз керак. Андижонда фаолият олиб бораётган шифокорларга миннатдорчилик билдираман. Отам соғайиб кетсинлар, Рамазон ойининг улуғ муборак жума кунида сизлардан дуо сўраб илтимос қиламан. Жума кунида отамни ҳақларига дуо қилсанглар хурсанд бўлар эдим» – деди Озодбек Назарбеков.

Озодбек Назарбековнинг отаси Аҳмад Назарбеков бетоб эканлиги рост. Бироқ, Назарбековнинг отаси оламдан ўтгани ҳақида хабарларнинг барчаси ёлғон. Маданият вазири айни дамда отасидан хабар олиш учун Андижонга кетган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *