Хабарларга кўра, Икки нафар Чилилик ветеринар катта миқдорда жарима тўлайдиган бўлди. Негаки улар ўнлаб одамларни ит учун мўлжалланган вакцина билан эмлаган.

Расмийларнинг айтишича, воқеа ўтган йилнинг охирида, мамлакатда COVID-19 вакцинаси хали етиб келмаган даврда юз берган. Мамлакат шимолидаги Калама шаҳрида истиқомат қилувчи Карлос Педро, эмлаш воситасини инсонларда қўллаб кўрганини ва уни сотишни мўлжаллаганини тан олди. Ўз қилмиши учун у $9,000 миқдорда жаримага тортилди.

Ҳудди шу шаҳарнинг яна бир ветеринария шифокори, Мария Фернанда Мунёс, ўзини ва барча ходимларини ушбу вакцина билан эмлаган.

Ҳукумат эса бу ҳақда тасодифан билиб қолди, текширувлар вақтида улар шифохона ходимлари ниқоб тақмай юришганига гувоҳ бўлишган, чунки улар ўзларини тўлиқ ҳимоянган деб ҳисоблаган эдилар.

Мария Мунёсни эса ҳукумат $10,000 жаримага тортди.

Аввалроқ, Мексикада 80 га яқин одам сохта Pfizer вакцинаси билан эмлангани ҳақида хабар берган эдик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *