“Ўйламадим” қўшиғи сабаб муҳокамаларга сабаб бўлган Достон Эргашов ва Ўктам Алиевнинг можароларида келишувга эришилди.

Муаллифнинг рухсатисиз қўшиғини куйлаган Достон Эргашов Ўктам Алиевдан узр сўраб, ҳамкорликда қўшиқ куйлаш таклифини билдирди.  Ўктам Алиев 500 миллион сўмлик моддий ва маънавий зарар етказилган зарарни қоплаш мақсадида судга киритган даъво аризасини қайтариб олди.

Интеллектуал мулк агентлиги чақирилган хонандаларга муаллифлик ҳуқуқи объектлари моддий мулк каби қадрли ва ундан кўра қийматлироқ эканлиги, муаллифнинг асарлари хусусий мулк сингари дахлсиз ҳисобланиши ҳамда муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиши қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши бўйича тушунтиришлар берилди.

Интеллектуал Мулк Агентлиги ушбу жараёнда медиатор вазифасини бажариб берди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.