ОЧЛ 3-турида Олмалиқнинг АГМК клуби БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли» клубига қарши майдонга тушди(2:1).

Ўйиннинг 28 дақиқасига келиб Алҳашми АГМК дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлим сўнгида, яъни 87 дақиқасига келиб Жокич ҳисобни тенглаштирган бўлса, 90+1 дақиқага келиб Акром Комилов АГМКни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, Олмалиқнинг АГМК жамоаси «Шабаб Ал-Аҳли» га қарши баҳсда ОЧЛдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Ушбу ўйинда «Шабаб Ал-Аҳли» футболчиси, яъни Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов 2-бўлимда фаол ўйин кўрсатиб, бошқа футболчилардан ажралиб турди.

Айни вақтда гуруҳдаги ҳолат қуйидагича АГМК 4 очко тўплаб 2 ўринда, «Шабаб Ал-Аҳли» 1 очко тўплаб сўнгги ўринда бормоқда.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда «Ал Ҳилол» «Истиқлол»ни мағлубиятга учратди(3:1).

Маълумот учун, АГМКнинг «Шабаб Ал-Аҳли»га қарши иккинчи ўйинни 24 апрель куни ўтказади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *