Қўшиқчи Жасур Умировга нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича дастлабки қарор қабул қилган ходимлар ҳаракатига баҳо берилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, вояга етмаган Ш.М.ни мажбурлаб номусига текканлиги ҳолати юзасидан Жасур Умировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши, ЖИБ Каттақўрғон шаҳар судида мазмунан кўрилиб, суднинг 02.02.2021 йилдаги ҳукми билан Ж.У. ва бошқалар айбдор деб топилиб, уларга нисбатан суд ҳукми билан тегишли жазолар тайинланди.

Жиноят иши томонларнинг шикояти асосида Самарқанд вилоят суди томонидан аппеляция тартибида кўриб чиқилиб, ҳукм кучида қолдирилган.

Вояга етмаган Ш.М.нинг номусига текилганлиги ҳолати бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказган Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчисининг ҳаракатлари бўйича Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, терговчи далилларни соxталаштирмаганлиги, кўрсатувларни ўзгача тарзда қайд этмаганлиги, терговга қадар текширув ҳаракатларида иштирокчиларнинг кўрсатувларини ўзларининг сўзларидан ёзиб олганлиги аниқлангани сабабли, унга нисбатан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Қайд этилишича, у ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли унга нисбатан вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан «Ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилган.

Бундан ташқари, мазкур ҳолатда идоравий назоратни етарли даражада таъминламаган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига «Ҳайфсан», туман ИИБ бошлиғига «Танбеҳ» интизомий жазоси қўлланилган. Вилоят ИИБ ТБ бошлиғининг ўринбосари лавозимдан озод қилинганлиги билан чегараланилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *