Британиянинг Cable.co.uk портали дунёдаги мобил интернет нархлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон 230 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади. Бир йил давомида мамлакатимиз кўрсаткичларини 33 поғонага яхшилаб олди. Унга кўра, Ўзбекистонда 1 Gb мобил интернет нархи ўртача нархи – $0,6. эканлиги қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, 2020 февраль ойида ушбу сайтда Ўзбекистонда 1 Gb мобил интернет нархи 1,34 АҚШ долларини, яъни 14 050 сўмни ташкил этган. Мобил интернет нархи арзонлиги бўйича рўйхатда Ўзбекистон 54-ўринни эгаллаганини кўрсатган эди.

Маълумот ўрнида, сайт ресурсининг маълумотлари белгиланган методология асосида шакллантирилади.

Яъни, давлатдаги барча алоқа операторларининг маълум хизмати учун нархлари, ушбу ҳолатда 1 Gb мобил интернет трафик нархлари ҳақида маълумотлар олиниб, уларнинг ўртача қиймати (медиана) белгиланади ва рейтингга киритилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *