Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Times Higher Education Impact Ranking” рейтингига киритилди. Бу ҳақида Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилди.

Жами 20 минг ОТМда олиб борилган ўрганишлар натижасида бу галги рейтингга фақат 1115 та ОТМ киритилди. Мазкур рейтингда Ўзбекистон ОТМлари ичида Ўзбекистонда Халқаро ислом академияси учинчи бўлиб 47,5 балл билан 801-1000+ гуруҳига киритилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *