Россияга қарши провокацияларни уюштирганлар бундан афсусланишади, худди бошқа нарсаларга пушаймон бўлганлари каби,  дея бугун 21 апрел куни Россия президенти Владимир Путин огоҳлантирди.

Федерал Мажлисга мурожаат қилиб, Путин халқаро майдондаги Россия сиёсатининг асосини мамлакат фуқароларининг фаровонлиги, давлатнинг барқарор ривожланиши учун тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ташкил этиши тўғрисида таъкидлаган.

Ўз навбатида Россия етакчиси қуйидагиларни қўшимча тарзида гапириб ўтди:

«Россиянинг ўз манфаатлари бор, биз уларни ҳимоя қиламиз ва дунёнинг бошқа давлатлари сингари халқаро ҳуқуқ доирасидан четга чиқмаймиз. Агар кимдир бу аниқ нарсани тушунишдан бош тортса, у мулоқот қилишни истамаган, худбинликни ва мағрурликни танлаган бўлади, Россия ҳар доим ўз позициясини ҳимоя қилиш йўлини топади. Хавфсизлигимизнинг асосий манфаатларига таҳдид солувчи ҳар қандай провокация ташкилотчилари ўз қилмишларидан пушаймон бўлишади».

Фото: РИА новости

Маълумот учун, Ғарб давлатлари Украинанинг шарқий чегараларида тўпланган 150 мингга яқин рус қўшинлари ҳақида огоҳлантиришларни келтириб чиқарган бир пайтда, мамлакатнинг Қрим ярим оролини қўшиб олганидан олти йил ўтиб, Россиянинг ҳанузгача санкцияланган ҳаракатлари давом этиб келмоқда.

Энди бундай амалиётлар «янада хавфли нарсага айланмоқда», деди Путин давлат тўнтаришлари ва сиёсий суиқасдларни уюштириш амалиётини назарда тутиб.

«Аммо, ҳаттоки бундай очиқ-ойдин хатти-ҳаракатлар ҳам жамоавий Ғарб деб номланувчи давлатларда норозилик билан кутиб олинмайди. Ҳеч ким буни пайқамайди, ҳамма ўзини ҳеч нарса умуман бўлмаётгандек кўрсатмоқда.

Сиз президентлар (Виктор) Янукович, (Николас) Мадуро ва (Александр) Лукашенко билан ўзингизнинг хоҳишингизга кўра муомала қилишингиз мумкин, аммо сиёсий суиқасдлар амалиёти барча чегаралардан ташқарига чиқади», деди Путин Украинанинг собиқ раҳбари Януковични 2014 йилда ҳокимиятдан ағдарилганини эслатиб ўтди. Шунингдек, Венесуэла ва Белорусиянинг амалдаги раҳбарлари – иккаласининг ҳам қонунийлиги шубҳа остига олинган.

Фото: РИА новости

Аммо кимдир бизнинг яхши ниятларимизни бефарқлик ёки заифлик деб билса ва ниҳоят кўприкларни ёқиш ёки ҳатто портлатмоқчи бўлса, у Россиянинг жавоби ассиметрик, тезкор ва қаттиқ бўлишини билиши керак.

Умид қиламанки, ҳеч ким Россияга нисбатан қизил чизиқдан ўтишни ўйламайди. Ва бу қаерда содир бўлишини – ҳар бир аниқ вазиятда ўзимиз аниқлаймиз», – деди Путин.

Айтиб ўтиш жоизки, Президентнинг ушбу йиғилиши бир соат давом этди. Бу вақт давомида Владимир Путин болали оилалар, мактаб ўқувчилари, талабалар, шифокорлар, ўқитувчилар ва деярли хароб бўлган сайёҳлик бизнесини қўллаб-қувватлаш чоралари каби масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *