“Effect.uz” ахборот агентлиги мухбирлари Рухсора Ортиқова, Камола Адҳамова ва Орзугул Каримовалар Рамазон ойида эмланиш билан боғлиқ масалалар борасида Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозорида аҳоли фикрларини ўрганишди.

Aввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати дунё уламолари хулосасига асосланиб, коронавирусга қарши эмлаш тери ости ва мушакка қилинадиган уколлардан бири бўлгани, бунинг устига озиқлантирувчи эмаслигини инобатга олган ҳолда вакцина олиш жоиз экани, бу рўзани бузмаслиги ҳақида баёнот берган эди.

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева эса рўзадорларнинг “COVID-19”га қарши эмланишининг саломатликка таъсири ҳақида тўхталиб:

“Саломатлик кўрсаткичлари меъёрида бўлиб, ўзини соғлом деб хис қилган фуқаро рўзадор бўлиб, эмлашга таклиф этилган бўлса, шифокор унинг ҳолатини ўрганиб чиқиб хулоса қилади.

Бунда фуқаро саломатлиги соғлом деб баҳоланиб, эмлаш тавсия этилган бўлса, унда эмлашдан кейинги даврда – шифокор билан боғланиб туришлари керак. Сабаби турли инсонлар организмининг вакцинага реакцияси турли хил бўлади.

Шу боис, эмлаш олганлар шифокор тавсияларини бажаришлари талаб этилади. Таъкидлаш керакки, инсонлар рўзаларини бузмай туриб ҳам эмланиш орқали организмда коронавирус инфекциясига қарши иммунитет ҳосил қилишлари мумкин” – деган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.