Актёр Алишер Узоқов Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга Марғилондаги боғни яна қайтиб бобоси номига Маъмуржон Узоқов деб берилишини хоҳлаб мурожаат қилди.

«Мени бобом Маъмуржон Узоқов номларини нима сабабдан олиб ташлашган ва уларни ўрнига Ўзбекистон шоири Эркин Вохидовнинг номлари берилди. Бундай инсонлар 100 йилда бир марта туғилади, бу инсонга ҳеч қандай хусуматим йўқ. Бир нарса борки, Маъмуржон Узоқов ўша боғда қўшиқ айтиб туриб жон берганлар, Марғилонда туғилиб ўша ерда вафот этганлар, жон берган вақтларида Шукур Бурҳонов оёқларига тушганлар. Яна ўша боғ дадамнинг номларига берилишини жуда хоҳлардим. Маъмуржон Узоқов номи эсдан чиқиб кетяпти, бу санъатни бузилаётганини шу ердан ҳам билсак бўлади. Эркин Вохидовга ҳурматим чексиз шунчаки, отам ўша боғда жон берганлар» – деди Алишер Узоқов.

Марғилондаги боғ аввал санъаткор Маъмуржон Узуқов номидаги боғ деб юритилган. Бир неча йиллардан сўнг, ушбу боғга шоир Эркин Вохидовнинг номи берилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *