Aвстралия федерал суди “Google” компанияси айрим Android қурилмалари фойдаланувчиларини икки йил давомида (2017 йил январидан 2018 йил декабригача) шахсий жойлашув маълумотларини жамлаш ҳақида чалғитганлигини аниқлади.

Судга даъво аризаси Aвстралиянинг Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси (ACCC) томонидан тақдим этилган бўлиб, у “Google” компаниясини истеъмолчиларни чалғитиш орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни бузганликда айблади.

Суд Android операцион тизимида ишловчи ва Pixel русумли телефон эгаларининг ўз созламаларида “Жойлашувлар тарихи”ни жамланишига “Йўқ” ёки “Йўқ тўпланмасин” деб белгилашларига қарамасдан “Google” томонидан ушбу маълумотлар тўпланишда давом этганлигини аниқлади. Жойлашув маълумотларини “Google”да жамланишини тўхтатиш учун фойдаланувчилар алоҳида қўшимча созламани ўзгартиришлари керак эди.

Ҳозирда ACCC “Google”га қарши турли хил жазо чоралари қўлланилишига эришишни режалаштирмоқда. Aвстралия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунига (ACL) кўра, жазо чораси 10 миллион Aвстралия долларини ёки “Google” маҳаллий айланмасининг 10 фоизи кўринишидаги пул жарималарини ташкил этиши мумкин.

Комиссия шунингдек, бошқа компанияларни ҳам уларнинг махфийлик сиёсати ва созламаларидаги ҳаракатлари қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги ҳолида, шунга ўхшаш жавобгарликка олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилишини таъкидлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.