ОТМларда таҳсил олувчи талабаларни тураржой билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ижара асосида тўланадиган тураржой ижара тўловининг 50% қисми давлат бюджети томонидан қоплаб берилади. Бу ҳақида Молия вазирлиги маълум қилган.

Унга кўра, ётоқхона билан таъминланмаган ва ўз уйида яшамайдиган талабаларнинг 60% и ушбу ёрдамдан фойдалана олади.

Расмий баёнотда келтирилишича, бундай талабаларга моддий ёрдам бериш учун 2021 йил учун бюджетдан 50-100 миллиард сўм ажратилиши кутилмоқда.

Баёнотга асосан, Тошкент шаҳрида таҳсил олувчилар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварида (245 минг сўм), вилоятлардаги талабалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараварида (122,500 сўм) ижара пули қоплаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларнинг бандлиги ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208 сонли Фармонида қабул қилинган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *