Президентнинг тегишли қарорига асосан, Ички ишлар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Генерал-майор Азизбек Икрамов Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А. Икрамов Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Генерал-майор Азизбек Икрамов

Генерал-майор Баходир Мирзарахимов Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б. Мирзарахимов Ички ишлар вазирининг жазоларни ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Генерал-майор Баходир Мирзарахимов

Полковник Бекмурод Абдуллаев Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б. Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Полковник Бекмурод Абдуллаев

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *