Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Қатортол кўчасида талон-тарожлик юз берди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИБ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 18 апрел куни тахминан 04:30 ларда Чилонзор тумани Қатортол кўчасида жойлашган “Қатортол савдо маркази” қаршисида турган М. Улуғбек ёнига номаълум шахслар келиб, улардан бири гўё гаплашиб олиш учун сўраб, “iPhone 7” телефон аппаратини олиб қўяди.

Телефон ғилофининг ичида турган 500 AҚШ долларини ҳам очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, “Nexia-3” русумли автомашинада воқеа жойидан яширинади.

Олиб борилган тезкор қидирув натижасида мазкур жиноятни 19 ёшли Ф. Ҳусниддин, вояга етмаган 17 ёшли Б. Зиёмуҳаммад ва Ж. Жаҳонгирлар қилгани аниқланиб, М. Улуғбекка тегишли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими жиноятчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 моддаси 2 қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчига етказилган моддий зарар ҳам қоплаб берилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *