Анҳор каналида мурдаси топилган 42 ёшли эркакнинг шахсига аниқлик киритилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, шу йил 21 апрель куни жасаднинг олинган бармоқ излари текширилганда ушбу шахс Юнусобод тумани, Х.Эргашов кўчасида яшаган, 1979 йил 26 январь куни Тошкентда таваллуд топган П.Ф.га тегишли экани маълум бўлган.

Ҳозирда ўлим сабабини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда. Ҳодиса юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Воқеа жойига етиб борган Шайхонтоҳур тумани прокурори раҳбарлигидаги тезкор тергов гуруҳ томонидан мурдани кўздан кечириш жараёнида унда куч ишлатиш ҳолатлари ва тан-жароҳатлари аниқланмаган.

Марҳумнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *