Бугун, 21- апрель куни ОЧЛ 3-турида Олмалиқнинг АГМК клуби БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли» клубига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув АГМК учун ҳам, «Шабаб Ал-Аҳли» учун ҳам сув ва ҳаводек муҳим ўйин ҳисобланади. Сабаби, икки жамоа ҳам сўнгги ўйинлардаги натижалари ушбу ҳолатга олиб келиб қўйди.

АГМК 1-турда дуранг, 2-турда мағлубият қайд этиб, гуруҳда 1 очко тўплаб 3-ўринда бормоқда. Бугунги рақиб «Шабаб Ал-Аҳли» ҳам 1 очко тўплаб, кўпроқ тўп ўтказиб юборгани сабаб 4-ўринда бормоқда.

Супер тўқнашув Тошкент вақти билан 23:55да бошланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *