Флорентино Перес  El Chiriguito нашрига катта интервью берди. Бу ҳақда шарҳловчи Даврон Файзиев ўзининг телеграм каналида маълум қилди. Унда айтилган асосий гапларни келтириб ўтамиз.

• Футбол оғир аҳволда. Суперлига эса клубларни молиявий инқироздан қутқариб қолади. Чемпионлар лигасига нисбатан рақобатли бўладиган Суперлига йўқотишлар камайишига сабаб бўлади. Трансляциядан бошқа даромад қолмаяпти, бу дегани ўйинлар жозибасини ошириш керак ва катта клубларни ўзаро ўйнатиш керак.

• Ўз клубим мисолида айтаман, Реал бу мавсум 400 млн евро йўқотди. Бу бошланиши, лекин ҳеч нарса қилинмаётганди, вазият эса оғир. Рақобатли ўйинлардан тушадиган фойдадангина клубларни қутқариш мумкин. Бунинг чораси фақат Суперлига. Футболга қизиқиш ёшлар орасида 40% га тушиб кетти. 16-24 ёшлиларни футбол қизиқтирмай қолмоқда. Савиясиз ўйинлар сабаб. Ва биз чора қидирдик.

• Бу фақат катта клублар учун эмас, барча учун фойдали бўлади. Пулимиз кўп бўлса кичикроқ клубларга трансферлар учун тўлай оламиз ва ёрдам берамиз. Суперлига ёпиқ турнир эмас, бу ёлғон, очиқ бўлади ва истаган жамоа унга чиқа олади.

• “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Реал”ни ЧЛдан, МЮ ва “Арсенал”ни эса ЕЛ ярим финаллардан четлата олишмайди. Бу аниқ. Футболчилар халқаро турнирлар ва терма жамоалардан четлатилмайди, бундай қила олишмайди.

• Биз УЕФА билан мунозарага киришга харакат қиламиз. Лекин бунга эриша олмасак ҳам ортга чекинмаслигимиз аниқ. Шу йил Суперлига старт олиши учун барча имкониятни ишга соламиз. Ҳакамлар ва VAR ҳам бўлади, янада сифатли ҳакамлик бўлади.

• Агар “Бавария” ва ПСЖ розилик беришмаса, Суперлига уларсиз ўтади.

Реал Мадрид ҳақидаги саволларга жавоблар:

• Криштиану Роналду Реалга қайтмайди, бунда маъно йўқ.

• Серхио Рамосни жуда яхши кўраман. Аммо ҳозир молиявий аҳвол ёмон. У кетади демоқчимасман, бироқ ҳамма нарса бўлиши мумкин.

• Мбаппе ҳақида кўп сўрашади. Мен у билан гаплашмаганман. ПСЖ билан қандай келишуви бор билмайман. Биладиганим шуки, у зўр ўйинчи. Винисиусни Мбаппега алмашиш ҳақидаги гап ёлғон, Винисиус бизда қолади.

• Холанднинг отаси машғулот базамизга келиб кетган. Шунчаки кўриб юқори баҳо бериб кетти. Бошқа гап йўқ. Холанд ва Мбаппе икки истеъдод.

• Зидан топ мураббий ва унинг биз билан шартномаси бор. Уёғини эса вақт кўрсатади.

Тез орада тўлиқ интервюни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ҳумоюн Орипов тайёрлади

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *