Самарқанд шаҳрида “Nexia-3” русумли автомобиль ҳайдовчиси велосипед ҳаракатланувчисини уриб юборди. Бу ҳақида Самарқанд шаҳар ЙҲХББ хабар берди.

Хабарда айтилишича, бугин 19 апрель тахминан 07:30 ларда Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида ҳайдовчи С.М. ўз автомобилини бошқараётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган велосипедчи А.А.ни уриб юборди.

ЙТҲ оқибатида велосипедчи А.А оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Текширувлар натижасида, 35 ёшли А.А маст ҳолатда бўлгани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ЙҲХБ суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *