Бола ҳуқуқлари бўйича вакил   Қашқадарё вилояти, Китоб туманида жойлашган 5-Меҳрибонлик уйини ўрганиш учун борди.

Ўрганиш куни муассасада 65 нафар (қизлар 28 нафар) тарбияланувчилар бўлиб, уларнинг 15 нафарини чин етимлар ташкил этади. Болалар яшаётган шароитлар шунчаки ачинарли.

Тиббиёт хонаси, стомотолог хонаси, беморларнинг алоҳидалаш хоналарининг таги бетон қопламали бўлиб, заҳкаш.

Соғлом овқатлантириш ҳолатларини ўрганиш давомида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил эътиборини тарбияланувчиларнинг биринчи овқатни умуман емасдан чиққанликлари ва деярли иккинчи овқатни ҳам емаганликлари диққатини тортди. Биринчи овқатга карам шурваси қилинган бўлиб, у ўта ёғли ва ўзига хос ҳиди бор эди.