Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи шахс спиртли ичимлик таъсири остида ҳамқишлоғини калтаклаган ва унга оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан терговга қадар ўтказилган текширув давомида аниқланишича, 2021 йил 5 апрель куни соат тахминан 20:30ларда Косон тумани «Қозоқли» маҳалла маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.А. ҳамқишлоғи Х.У.нинг уйига спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда борган ва у билан ўзаро тортишиб қолган.

Шундан сўнг ўз жаҳлини жиловлай олмаган Х.А. фуқаро Х.У.ни дўппослаган ва унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказган. Оқибатда, Х.У. вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *