Бугун, 18 апрель куни кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кузатилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-24° илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, 🌦 баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 14-19° илиқ бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.