Ўзбекистонда энг кўп коррупция ҳолатлари бўйича шикоятлар келиб тушаётган ташкилотлар санаб ўтилди. Бу ҳақда AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Бекзод Раҳмонов маълум қилган. Энг  юқори поғонада Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайд этилган.

“Бугунги кунда корруцион ҳолатлар кўп қайд этилиши жиҳатидан энг юқори ўринларда қуйидаги ташкилотлар қаторида:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Қурилиш вазирлиги туради”–, деган Раҳмонов.

Унинг айтишича, ушбу натижа 2020 йилда тўпланган статистик маълумотларга ва содир этилган коррупциявий ҳаракатлар таҳлили асосида шакллантирилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маъсул ходимининг таъкидлашича, айни дамда ушбу учта вазирликни коррупциядан холи идорага айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *