Судья ноқонуний ажрим чиқарганлиги аниқланса, қонунда унга нисбатан қандай жазо белгиланган?

Жавоб:

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 73-моддасида судьяларнинг интизомий жавобгарлиги белгиланган. Унга кўра Судья:

одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;

суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун, шунингдек судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этганлик учун;

судьялар одоб-ахлоқи қоидаларини бузганлиги учун фақат судьялар малака ҳайъатининг қарорига кўра интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини чиқаришда қатнашган судьянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низом билан белгиланади.

Суд раиси қай ҳолларда оммавий ахборот воситалари ходимларини суд жараёнларидан четлатиши мумкин?

Жавоб:

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 145-моддасида мажлис вақтида тартиб бузилган тақдирда, раислик қилувчи тартибни бузган шахсни суд номидан огоҳлантиради.

Тартиб такроран бузилган тақдирда, мазкур шахс раислик қилувчининг фармойиши билан суд мажлиси залидан чиқариб юборилиши мумкин.

Бунёд Азизов

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

Аброр Поёнов лойиҳаси

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.