Хоҳлаймизми йўқми инсон саломатлиги биринчи ўринда. Бошқа ҳудуддан(Ўзбекистондаги вилоятдан – вилоятга борилганда) келганлар тиббий хизматдан фойдаланиш учун шифохонага ёки тез тиббий ёрдамга мурожаат қилганларида шифокорларнинг прописка сўраб хизмат кўрсатмасликлари қанчалик тўғри ва агар нотўғри бўлса, уларга қандай жазолар белгиланган?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги кафолатланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш” Қонунига биноан даволаш-профилактик муассасаларда аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатиш кафолатланади.

Фуқаролар соғлиқни сақлаш тизимининг ҳар қандай даволаш-профилактика муассасасида шошилинч тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт. Улар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан бўйин товлаганлик, шунингдек фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарар учун қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси).

Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган фуқароларга давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилади ва доимий тиббий кузатув таъминланади.

EFFECT.UZ

Атрофдагилар учун хавфли бўлган, рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган касалликларга чалинган фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш давлат соғлиқни сақлаш тизимининг ана шундай мақсадга мўлжалланган муассасаларида бепул амалга оширилади.

Ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар рўйхати ва бундай касалликларга чалинган шахслар учун имтиёзлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади (Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 мартдаги 153-сонли «Ижтимоий аҳамиятли касалликлар рўйхатини тасдиқлаш ва бундай касалликларга дучор бўлган шахсларга имтиёзлар белгилаш тўғрисида»ги қарори).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ қўйидагиларга давлат томонидан кафолатланган бепул хизматлар кўрсатилади:

Соғлиқни сақлаш асосий звеносида тиббий хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда қишлоқ аҳолисига;

инфекцион касалликларга қарши аҳолини иммунизация ва вакцинация қилиш;

ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларга, атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи, туберкулёзга чалинганлар, руҳий касаллар, проффессионал касалликларга, эндокринологик ва онкологик касалликларга учраганларга;

болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш (пулли касалхоналардан ташқари);

15-17 ёшгача бўлган ўсмирларни ва ҳарбий чақириқ ёшидагиларни(18-27), ҳарбий чақириқ комиссиясининг йўлланмаси билан тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш;

тўғруққа ёрдам кўрсатиш хизмати ( пулли муассасалардан ташқари);

-Давлат даволаш-профилактик муассасалардаи беморларни махсус чегрмалар билан даволаш (инвалидларни, уруш ветеранлари, бутунлай етимларни) кўрсатиб ўтилган!

Бунёд Азизов

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

Аброр Поёнов лойиҳаси

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *