Кеча, 16 апрель куни Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Ушбу анжуманда яқинда сайланган Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

«Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти ҳамда Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти лавозимида фаолият олиб бормоқдасиз. Айни вақтда икки лавозимда ишлаш қийинчилик туғдирмаяптими?»

«Албатта биз ёшлигимиздан профессионал спортни ичида юрганмиз.Энди бу лавозим ўз йўлига, лекин мен кўпроқ амалиёт жараёнида юрибман, оёғимиз ҳеч қачон ердан узилмайди. Биз спортчилар билан тайёргарлик жараёнида бўламиз ва бу ҳолатларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бундан спортимиз ютади. Ҳеч қандай шахсий манфаат йўқ, фақат биринчи ўринда спортчиларимиз манфаати» – деди Равшан Эрматов.

Маълумот учун, бугун, 17 апрель куни старт олган Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати 25 апрелгача давом этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *