Икки ёшгача бола пулини олиш масаласида қонунда кўрсатилган имтиёзлар қандай?

Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 44-сон қарор билан низом тасдиқланган.

Унга кўра, 2 ёшгача бола пулини олиш ариза берувчининг яшаш жойи (доимий ёки асосан яшаб турган жойи) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза билан мурожаат қилиши ҳамда унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши шарт:

оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;

асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун — доимий яшаш (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;

агар болалар васийликка олинган бўлса — васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма.

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа эса – 12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан кейинги ойга ўтмаслиги керак. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 747 300 сўм) –  393,669 сўм).

Қуйидагилар болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:

ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар;

болани (болаларни) тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);

ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

ёлғиз пенсионерлар.

Алоҳида ҳолларда, оилада муомалага лаёқатли аъзолар бўлмаган тақдирда нафақа ва моддий ёрдам оила аъзоларининг ёзма аризасисиз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг тақдимномаси бўйича тайинланиши мумкин.

Ҳар бир оила аъзосига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 87,9 фоизидан кўп бўлса тўлунмайди (657 000 сўм).

Бунёд Азизов

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

Аброр Поёнов лойиҳаси

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.