Ер(ўй-жойлар)нинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш аслида пулликми? Қонунда бу ҳақда нима дейилган?

Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби тасдиқланган.

Унда кўчмас мулк объектларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари қиймати белгиланган (объектнинг майдонидан келиб чиқиб БҲМ белгиланган).

Бунда қиймат кўпайтирилиши ҳисобига тушадиган (солиқлар чегириб ташланган ҳолда) маблағларнинг 100 фоизи Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:

а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

б) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Кадастр паспортини янгилаш зарурати юзага келганда, янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи мазкур Низомга мувофиқ белгиланади.

Янги объектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.

I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.

Бунёд Азизов

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

Аброр Поёнов лойиҳаси

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.