Жорий йилнинг 14 апрел куни Жиззах вилояти Зарбдор туман ИИБ га ” DOGAN S” русумли машина йўқолгани юзасидан ариза келиб тушган. Бу ҳақда ИИБ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат бўйича, жорий йилнинг 14 апрель куни тахминан 20:40 ларда Зарбдор туман ИИБга фуқаро И.Маъруф ўзига тегишли “DOGAN S” русумли автомашинаси қўйган жойида йўқлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари ва вилоят миқёсида эълон қилинган тўсиб ишлаш тадбири давомида ушбу автомашина Зомин туман Даштабод шаҳарчаси ҳудудидан ачинарли ҳолатда топилган.

Воқеа юзасидан Зарбдор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267- моддаси 1- қисми ( Транспорт олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатган.

Қидирув давомида, ушбу жиноятни 28 ёшли A.Илҳом содир этгани, унинг маст ҳолатда бўлгани аниқланган.

Aйни пайтда, A.Илҳом қўлга олинди, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Рухсора Ортиқова

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *