Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг берган маълумотларига кўра, март ойида автомобиль бозорида аҳоли талаби февраль ойига нисбатан 7,7%га ошиб, қаторасига иккинчи ой барқарор ўсиш суръатларини кўрсатди.

2020 йил март ойи билан таққослаганда автомобиллар савдоси ўсиши 47,4%ни ташкил қилди. 2020 йил март ойида республика бўйича жорий этилган локдаун натижасида савдолар февраль ойига нисбатан 34,6%га камайган эди.

Ҳисобот даврида Қорақалпоғистон Республикаси (31,5%), Хоразм (30,5%), Жиззах (23,5%) вилотяларида рўйхатга ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони юқори суръатларда ўсди.

Бунда, Бухоро (7,9%), Қашқадарё (7%) ва Андижон (4,3%) вилоятларида сезиларли даражада камайиш кузатилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *