Россия президенти Владимир Путин ўтган йили деярли 10 миллион рубль ишлаб топган. Унинг даромади Кремль веб-сайтига жойлаштирилган солиқ декларациясида кўрсатилган.

Манбанинг маълум қилишича, 2019 йилда Путин 9,726 миллион рубль даромад олган, президент 77 квадрат метр майдонга эга квартирага ва гаражга (18 квадрат метр) эгалик қилади.

Шунингдек, Россия президентининг  153,7 квадрат метр майдонга эга квартираси ва 18 квадрат майдонга эга гараж майдони мавжуд бўлиб, ушбу мулк Путин томонидан фойдаланилмоқда.  Путин ихтиёрида ГАЗ 21М (“Волга”), “Нива” ва “Скиф” машиналари мавжуд .

Президентнинг 2017 йилдаги даромади рекорд бўлиб қолмоқда (18,7 миллион рублдан ортиқ). 2018 йилда Путиннинг даромади деярли 8,65 миллион рублни ташкил этган. Шунингдек, Россия Бош вазири Михаил Мишустин 2020 йилда 19,8 миллион рубль ишлаб топди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *