Шифокорларга қўл ҳақи бериш керакми? Кўп жойларда айрим оқ халат вакилларининг ҳатто ўзлари талаб қилишади?

Жавоб: давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизмат мавжуд, булар:

— шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам;

— бирламчи тиббий санитария ёрдами;

— болаларга ва туғруқ муассасаларида тиббий санитария ёрдами;

— ижтимоий соҳа ва юқумли касалликлардаги тиббий ёрдам тадбирлари киради.

— Айнан қайси тоифадаги фуқароларга бепул тиббий хизмат кўрсатилади?

— Мамлакатимизда ижтимоий хавфи юқори бўлган;

— сил, ўсма, руҳий,  наркологик, эндокринологик, касб ва ОИТС касалликларига чалинган беморларга ихтисослашган тиббий ёрдам;

— болалар, ўсмирлар; чақирув комиссияси йўлланмасига эга бўлган чақириқ ёшидаги фуқаролар;

Ҳомиладор ва туққан аёллар;

— имтиёзли тоифадаги аҳоли қатлами ҳам бепул тиббий ёрдам билан қамраб олинган.

Айрим беморлар шифохонага ётқизилганда овқат пулидан озод қилинади,  буларга:

— онкологик, сил, руҳий, гиёҳвандликка дучор бўлган беморлар ихтисослашган шифохоналарда даволанганда;

—  мохов, нурланиш касалликларига чалинганлар;

Юқумли ва эндокрин касалликлар;

— заҳм, ОИВ (ОИТС)ни юқтирган;

— реанимация ва интенсив даволанишни талаб этадиган ҳолатларда;

— камқонлик касаллигининг барча даражаларига чалинган ҳомиладор ва туққан аёллар киради.

Бундан ташқари, стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганда:

— болаликдан ногиронлар ва чин етимлар;

— I-II гуруҳ ногиронлари, иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенг-лаштирилганлар, 1941-1945 йиллар меҳнат фронти қатнашчилари, Чернобилp АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашганлар, байналмилалчи жангчилар;

— ижтимоий таъминот муассасаларида ҳисобда турувчи ёлғиз пенсионерлар;

— болалар ва 17 ёшгача бўлган ўсмирлар;

— мудофаа ишлари бўйича бўлимлар йўлланмалари билан 18-27 ёшдаги ҳарбий хизматга чақирилувчилар овқат пули тўлашдан озод қилинади.

Айтингчи, касалликлардан амбулатория шароитида даволанаётганда беморларга дори-дармонлар бепул тарқатилади?

— Амбулатория шароитида даволанаётган онкологик, сил, руҳий, эндокрин, мохов, ОИВ/ОИТС касалликларига чалинган беморларга;

— юрак клапани протези қўйилган ва аъзолари кўчирилганларга;

— ўзгалар қаровига муҳтож ёлғиз пенсионерларга;

1941-1945 йиллар меҳнат фронти қатнашчилари, иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилганлар, Чернобилp АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашганлар, байналмилалчи жангчилар, ядро полигонлари ва бошқа  ядро-радиацион объектларда ҳарбий хизматни ўтаб,пенсия ёшига етган фуқаролар;

— фертил ёшидаги аёлларга ҳомиладорликнинг олдини олиш воситалари (контрацепция) мутахассис акушер-гинекологлар томонидан тиббий кўрсатмаларга  биноан бепул берилади.

Юқорида берилган таснифга мос келадиган шахсларга амбулатория-поликлиника муассасаларида даволовчи шифокорлар томонидан махсус дориномалар ёзиб берилади ва беморлар шу дориномалар асосида дорихоналардан тегишли дориларни бепул олиши мумкин.

Барча оилавий поликлиникаларда тиббий хизмат бепул экани ёзиб қўйилган. Бироқ барибир “қўл ҳақи” олинади…

Бунга фуқароларнинг ўзи айбдор. Нега “қўл ҳақи” беришади? Агар қайсидир шифокор таъмагирлик қилса, марҳамат, “Ишонч телефонлари”га мурожаат қилиш керак. Фуқаро ўз ҳуқуқини билмаса, уни ҳимоя қила олмаса, бунга унинг ўзидан бошқа яна ким айбдор бўлиши мумкин?

— Кўпчилик қайси турдаги тиббий хизматлар учун пул тўлашади?

Тегишли соғлиқни сақлаш органларининг буйруғи кўрсатиладиган хизмат нархлари тасдиқланган. Қоида тариқасида барча тиббиёт муассасаларида ахборот бурчаклари ташкил қилиниб, пулли тиббий хизмат кўрсатиш тартиб ва қоидалари жойлаштирилиши лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида низом тасдиқланган. Мазкур низомда ҳам соғлиқни сақлашни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, тиббиёт ташкилотларининг хизмат кўрсатишнинг пулли шаклларига ва тиббий суғуртани жорий этишга босқичма-босқич ўтишини таъминлаш белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4055-сон қарорида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларига давлат томонидан кафолатланган ҳажмларда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, пуллик тиббий хизматни амалга ошириш, соғлиқни сақлаш харажатларини молиялаштириш учун ўз манбаларини шакллантириш ҳам белгиланган!

Бунёд Азизов

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *