Самарқанд вилояти маъмурий маркази ўзгаради. Бу ҳақда Президент раислигида Самарқанд вилоятида ўтказилаётган фаоллар йиғилишида маълум қилинди.

Президент Самарқанд шаҳрини 1 миллион аҳоли яшайдиган йирик шаҳарга айлантириш учун Самарқанд, Пастдарғом, Тайлоқ ва Оқдарё туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдонини қўшиб бериш ва вилоят маъмурий марказини Гулободга кўчириш бўйича  Самарқанд фаолларининг таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бошқарув тизимини яхшилаш учун Самарқанд шаҳрида кейинчалик босқичма-босқич 5 та — Сўғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд ва Қорасув — янги туманлар ташкил этилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *