Украина президенти Владимир Зеленский Франциянинг Le Figaro газетасига берган интервьюсида Россияга Донбасснинг бир қарич ерини ҳам бермаслигини маълум қилди.

Мен Путиннинг миясига кира олмайман! Унинг нима хоҳлашини аниқ билмайман. Тўғрироғи, Путин нима истаётганини биламан, лекин чегарадан чиқмаслик учун бу ҳақда гапирмайман.

Чунки менда 1 фоиз бўлса ҳам, у ўз фикридан қайтиши ҳақида умид бор. Аммо нима бўлса ҳам, Донбасснинг бир қарич ерини бермаймиз. Негаки бу ер бизга тегишли.

Улар бизни атайлаб бизни жўнбўшга келтириб, жавоб қайтаришга мажбурлашмоқчи. Россия босиб олинган ҳудудлардан снайперлар  ёрдамида ўқ узишни кучайтирмоқд. Бу билан бизга сиёсий, ҳарбий ва психологик босим ўтказишмоқда.

Улар отишади ва биздан жавоб боришидан умид қилишади. Аммо уларни хурсанд қилиш ниятимиз йўқ”, – деди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Владимир Зеленский Францияда бўлиб турибди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *