Президент Шавкат Мирзиёев Пахтачи тумани номини ўзгартиришни таклиф қилди. Самарқанд вилояти фаоллар йиғилишида Пахтачи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича туман ҳокимининг ҳисоботи, таклифлари эшитилди.

Шунингдек, туман фаолларининг аҳолини қийнаб келаётган муаммоларига оид мурожаат, таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Йиғилишда Пахтачи туманини ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжудлиги, аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун яна қандай ёрдам керак бўлса, берилиши таъкидланди.

Давлат раҳбари туман номи – Пахтачининг маъносига алоҳида тўхталиб, ҳудуд тарихидан келиб чиқиб туман номини ўзгартиришни таклиф қилди.

Шунингдек, Президентга Пастдарғом туманида 30 та маҳаллани ичимлик суви билан таъминлаш бўйича туман маҳалла тизими мутасаддиси масала қўйди. Туман ҳокими ҳам бунга қўшимча қилган ҳолда бурғулаш техникаси бўлса, муаммони тез орада ечиш мумкинлигини таъкидлади.

Президент бурғулаш техникасини зудлик билан келтириш, босқичма босқич маҳаллаларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича тармоқ раҳбарларига топшириқ берди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *