Бугун, 16 апрель куни Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу матбуот анжуманида Миллий Олимпия Қўмитаси вакиллари ҳамда спортчилар ОАВнинг саволларига жавоб беришди.

Матбуот анжумани ажойиб хушхабар билан бошланди, яъни Иван Ефремов ҳамда Долера Давроновага мусобақада қўлга киритган медаллари тақдим этилди.

EFFECT.UZ

Гап шундаки, Лондон Олимпиадасида иштирок этган атлетимиз Иван Ефремовга 2012 йилги ўйинларнинг бронза медали топширилди.

2012 йилги Лондонда ўтказилган Олимпиадада Иван Ефремов бешинчи ўринни эгаллаганди. Бироқ ўшанда учинчи ва тўртинчи ўринни қўлга киритган спортчилардан (Олексий Торокхтий, (Украина) ва Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) тақиқланган модда топилгани учун, Ефремов учинчи ўринга кўтарилди.

EFFECT.UZ

Бундан ташқари, Буэнос-Айресда ўтказилган ўсмирлар Олимпиадасида қатнашган Долера Давроновага кумуш медаль тақдим этилди. У Аргентина Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритганди.

Бироқ, ўшанда биринчи ўринни қўлга киритган Супатчанин Камхаенгдан тақиқланган модда топилгани учун таиландлик спортчининг медали бекор қилинди.

Матбуот анжуманида Олимпия ўйинлари совриндори Руслан Нуриддинов ҳам иштирок этиб, журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

EFFECT.UZ

«Ушбу чемпионатда рекордингизни янгилай оласизми?»

«Тошкентда бўлиб ўтадиган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида рекордимни янгилашга қўлимдан келгунича ҳаракат қиламан» – деди Руслан Нуриддинов.

Маълумот учун, «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бошланадиган Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати 17 апрелдан 25 апрелгача давом этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *