Футбол бўйича Европа Лигаси мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган баҳслар якунланди.

Мусобақанинг ярим финал жуфтликлари эса аниқ бўлди. «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Рома» билан ўйнайди. «Вильярреал» эса «Арсенал» билан тўқнаш келади.

Ярим финалнинг дастлабки ўйинлари 29 апрел, жавоб баҳслари бир ҳафтадан кейин — 6 май куни ўтказилади.

Финал 26 май куни Польшанинг Гданьск шаҳридаги «Гданьск Арена»  стадионида бўлиб ўтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *