Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан учрашуви давомида хотин-қизларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш, гендер тенгликни таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

“Президент Ш.Мирзиёев мамлакат сиёсий ва ижтимоий ҳаётида хотин-қизларнинг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу давлат раҳбари сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Масъулиятли ва раҳбарлик лавозимларида хотин-қизларнинг улуши 26,6 фоизга етди. Янги парламентдаги хотин-қизлар сони икки баравар кўпайди.

Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон парламенти жаҳон мамлакатларининг 190 та қонун чиқарувчи органи орасида 37-ўринни эгаллаб турибди. Сиз ҳам хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги иштирокини кенгайтиришнинг фаол тарафдори эканлигингиз ва барча раҳбар аёллар учун ёрқин мисол бўлганингиз қувонарли.

Сизга Марказий Осиё мамлакатлари раҳбар аёллари мулоқоти норасмий платформаси ишга туширилгани ҳақида хабар бермоқчиман, унинг фаолияти гендер тенглик соҳасида минтақавий ҳамкорликка янги туртки беришга қаратилган. 2021 йилда Мулоқотга раислик қилиш Ўзбекистонга юклатилган, деган Сенат Раиси Танзила Нарбаева.

Учрашув давомида Валентина Матвиенко Ўзбекистон делегациясини учинчи Евроосиё хотин-қизлар форуми ишида ҳамда Динлараро ва миллатлараро мулоқот бўйича Бутунжаҳон конференциясига тайёргарлик кўришда иштирок этишга таклиф қилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *