Самарқанд туманида ҳуқуқ фаоли очиқ суд мажлисига киритилмади. Бу ҳақда “Эзгулик” Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти ходими Effect.uz мухбирига хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 14 апрель куни “Эзгулик” Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Самарқанд вилоят бўлими раиси Мирзо Субханов жиноятда айбланаётган судланувчи И.Б. ва бошқаларнинг очиқ суд тартибида кўрилаётган суд мажлисига тингловчи сифатида ҳам киритилмаган.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судида ўзини судья ёрдамчиси деб таништирган ходим ҳуқуқ фаолини очиқ суд мажлисига киритмаслик бўйича топшириқ бевосита ушбу суд раиси Даврон Нуралиев томонидан берилганлигини очиқлаган.

“Эзгулик” Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман суди раиси Даврон Нуралиевнинг бу ҳаракатларини судлар ошкоралигига зид деб ҳисоблайди ва ўтаётган суд жараёнининг адолатли ўтаётганига шубҳа билдириш учун асос сифатида кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ худди шу каби Термез туман Жиноят ишлари бўйича Суд раиси томонидан очиқ суд жараёнларига Effect.uz журналистларининг киритилмаганлиги бугунги кунда ушбу журналистлар билан боғлиқ салбий ҳолатларга олиб келган эди.

Судья Даврон Нуралиев ҳаракатлари юзасидан Олий суддан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *