Сурхондарё вилояти ИИБ блогер Отабек Сатторийнинг судини ёритган блогер Неъматов Бехруз билан бўлган воқеа юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 10 апрель куни вилоят ҳудудида блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи Неъматов Бехруз “Youtube”даги “Bekruz Nematov” номли каналида видео мурожаатни жойлаштирган.

Ушбу видео мурожаатда “Жума куни кечаси тахминан соат ўн – ўн бир (22-00, 23-00)ларда яшаш уйига қайтаётган вақтида уйининг ёнида  номаълум бир нечта шахслар томонидан уни бошига қоп кийдириб автомашинага ўтирғизиб, 15-20 дақиқа юриб, қумли жойда тўхтаганлиги ва столга ўтирғизиб, кейин оёғига бир неча маротаба дубинка билан урганлиги, ундан нима сабабдан Сатторий Отабекнинг судига боряпсан, нима учун ўлган одамни ишини кўтаряпсан, нима учун бундай ишлар қиляпсан?”- деб, сўраб урганлигини” маълум қилган.

2021 йилнинг 10 апрель куни, мазкур видео мурожаат юзасидан Сурхондарё вилоят ИИБнинг масъул ходимлари томонидан Б.Неъматовга телефон қилиб, ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилиши, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари Ички ишлар органи ходимлари томонидан ҳимоя қилиниши тушунтирилган.

Б.Неъматов ҳеч кимга нисбатан эътирози ва даъвоси йўқлигини ва ариза бермаслигини маълум қилади.

Шундан кейин, ҳолат бўйича Б.Неъматов томонидан чиқарилган видео тасвирларни Қашқадарё вилоятида туғилган, ҳозирги кунда Россия Федерациясида яшаб келаётган блогер Шокир Мусаев ўзининг “Youtube” даги “Шокир Мусаев” номли каналига жойлаштириб, “Сурхондарёда блогерларга ов бошланди, Сурхондарёда мафия бор, бу мафияни бошида ким турибди?”

Каби сўзлар билан қолдирган пост юзасидан Сурхондарё вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ҳозирги кунда Россия Федерациясида яшовчи Мусаев Шокир Зокирович эканлиги аниқланиб, у Канада давлатида яшовчи Улуғбек Ашур исмли блогер билан ўзаро тил бириктириб, ўзларининг ғайриқонуний мақсадларини амалга ошириш учун Б.Неъматовга телеграмм орқали алоқага чиқиб, Б.Неъматовга “О.Сатторийни суддан озодликка тезроқ чиқариш учун бир иш “PR” қиламиз ва шу баҳонада бутун жаҳон ижтимоий тармоқларида кузатувчиларингиз кўпайиб кетади, интернетда тезроқ таниласиз!”-деб, смс хабари юборган.

Б.Неъматов бунинг учун нима иш қилишим керак деб Ш.Мусаевга смс юборганида, У.Ашур томонидан Б.Неъматовнинг Telegam каналига

2021 йилнинг 02 апрель кунидаги О.Сатторийнинг судидан чиққанимдан сўнг, кечқурун саот 23:00ларда яшаш уйимга қайтиб келганимда мени уйимнинг ёнида номаълум шахслар мени бошимга қоп кийдириб, автомашинага ўтирғизиб олиб кетди.

15-20 дақиқа втомашинада юриб, номаълум томонга олиб бориб, столга ўтирғиб оёғимга бир неча маротаба дубинка билан уриб, мендан нима сабабдан Сатторий Отабекнинг судига қатнашяпсан, нима учун ўлган одамни ишини кўтаряпсан, нима учун бундай ишларга аралашяпсан деб сўраб дуч келган жойимга уришди ва яна бир марта О.Сатторийни судига бориб, суд жараёнини чиқарадиган бўлсанг ўзингдан кўр” деган матнли смс ёзувлар юбориб, “шу ёзувларни айтиб, ижтимоий тармоққа чиқаринг, шундан кейин О.Сатторий тезроқ озодликка чиқади!”-деган, смс ёзувларни юборган.

“Б.Неъматовдан фойдаланиб ижтимоий тармоқларга жойлаштиришганлиги, Республика фуқаролари орасида Сурхондарё вилояти ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига нисбатан қарши фикрлар пайдо бўлишига ва ишончсизлик кайфияти уйғонишига сабаб бўлиб келмоқда.

Б.Ч.Неъматов юқоридаги ҳолат юзасидан 2021 йилнинг 12 апрель куни ўзининг Youtube даги “Bekruz Nematov” номли каналига ушбу ҳолат юзасидан такрорий видео мурожаат йўллаб, унда юқоридаги ҳолат аслида бўлмаганлигини, Шокир Мусаев ва Хайдаров Улуғбек Ашуралиевичларнинг таъсирида видеомурожаат чиқарганлигини маълум қилиб, ўз мурожаатида ёшлар ва ижтимоий тармоқ фаолларидан Шокир Мусаев ва Улуғбек Ашур каби шахсларнинг хийла найрангларига тушиб қолмаслиги тўғрисида огоҳлантириб, ўзининг хатти-ҳаракатларидан пушаймонлигини билдириб ўтган.Б.Ч.Неъматовнинг ижтимоий тармоқдаги видео мурожаати юзасидан тайинланган Суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, унинг танасида ташқи кўринишидан бирон бир тан жароҳати, қонталаш, яра ва шилинишлар каби тан жарохат излари аниқланмаган.

Маълумот ўрнида бир эслатма, Ўзбекистон Республикасида 2021 йилнинг 24 октябрь куни Президент сайлови ўтказилади. Сайлов сиёсатига аралашиш, шунингдек давлат ҳокимияти ва органлари раҳбарлари номига доғ туширувчи унга қарши хар хил уйдирма, бўхтон ҳамда асосланмаган ёлғон маълумотлар орқали шов-шувлар кўтариб, халқнинг фикрини бузишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси қонунларида жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Прокуратура томонидан батафсил ўрганиш ишлари олиб борилмоқда”, – дейилади баёнотда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *