Хабарингиз бор Effect.uz ахборот агентлигига Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани 57 сонли умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Равшан Рашидовдан мурожаат келиб тушганди.

У ўз мурожаатида ўзи дарс берадиган мактабда Футбол маҳорат мактаби ташкил қилиш масаласида Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Тудимов ҳамда Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймоновдан икки бор  амалий ёрдам сўраб,  иккикчи мурожаатида жумладан қуйидаги гапларни айтганди:

“Ўзим бу мактабда дарс беришдан ташқари, “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”да ишлайман. Футбол ҳамда мини футболдан ёшларга сабоқ бераман.

Шу ерда футбол маҳорат мактабини қуриб,  четка қишлоқларда миллионлар ўйинини оммалаштириш ниятидаман. 2019 йилдан бери  қўлимдан келганича, 2003-2012 йилларда туғилган болаларни шуғиллантирмоқдаман.

Кўплаб турнирларда юқори натижаларга эришмоқдамиз. Майли, биз ҳозир алоҳида футбол мактаби қуриб беринглар демаймиз, мавжуд спорт залимизга қўшимча равишда ётоқхона ҳамда тренажор зали(спорт анжомлари билан) керак. Қишлоқ болаларининг шаҳарга қатнаб шуғилланишларига моддий имконияти етмайди.

Шуларни инобатга олиб, 57-сонли мактаб ҳар томонлама тўғри келганлиги учун  директор  Дилфуза Очилованинг шахсан ўзи ҳайрихоҳлик билдириб  рози бўлди. Муҳими, бошлаб олдик. Бизга ёрдам керак, ишончни албатта оқлаймиз!”– деган эди Равшан Рашидов.

Ушбу мурожаат юзасидан шахсан  Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймоновнинг ўзи Равшан Рашидов билан учрашиб барча керакли имкониятлар яратиб берилишини ва бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини таъкидлаган.

Шунингдек, Самкарқанд вилояти жисмоний тарбийа бошқармаси  бошлиғи Шуҳрат  Рўзиев, вилоят   халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари  Озод Жангиров ва туман мутасаддилари томонидан масала ўрганилиб, ижобий ҳал этилишига келишиб олинган.

Аброр Поёнов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.