Куни кеча ижтимоий тармоқларда профилактика инспектори аёл кишини тепаётганлиги акс этган видеотасвирлар тарқалган. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат бўйича расмий муносабатини билдириб, профилактика инспектори ички ишлар органлари ходимига номуносиб хатти-ҳаракатларни содир этганлиги сабабли ички ишлар органлари сафидан бўшатилганлигини маълум қилди.

“Мазкур видеотасвир 2016 йил 11 апрель куни ижтимоий тармоққа жойлаштирилган. Унда акс этган собиқ профилактика инспектори И.Хашимовга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, 2016 йил 14 апрель куни ички ишлар органлари ходимига номуносиб хатти-ҳаракатларни содир этганлиги сабабли ички ишлар органлари сафидан бўшатилган”, дейилади ИИВ хабарида.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқларда видеотасвирларни тарқатишда унинг дастлаб жойлаштирилган санасига эътибор берилиши кераклиги, қонуний чора кўрилган ҳолатлар юзасидан сунъий равишда шов-шув кўтармаслик, ҳар қандай вазиятга холисона баҳо бериш сўралган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.