Кеча, 13 апрель куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб  жами 40871 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу тариқа айни кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 256958 нафарга етди.

13 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Фарғона вилояти (7409 нафар),

Андижон вилояти (5877 нафар),

Самарқанд вилояти (3826 нафар),

Бухоро вилояти (3157 нафар),

Қорақалпоғистон Республикаси (3069 нафар) банд қилди.

Андижон ва Наманган вилоятларда коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони 30 минг нафар атрофида бўлгани кўринмоқда (Андижон 31194 нафар, Наманган 29740).

Жами эмланганлар сони бўйича рекорд кўрсаткич эса Фарғона вилоятида (43675 нафар) қайд этилган. Айни пайтда эмлаш жараёнлари давом этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *