Uzcard ва HUMO тўлов тизимлари ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди. Бу ҳақда Uzcard матбуот хизмати хабар берди.

Меморандум компаниялар инфратузилмаларини интеграциялашни назарда тутади. Шу муносабат билан тўлов тизимлари терминаллари йил сўнгига қадар иккала турдаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди.

Инфратузилмаларнинг интеграцияси карта эгалари, банклар ва бизнес эгаларига сезиларли фойда келтиради. Харидорларнинг савдо нуқталарига келгач қайси терминаллардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги ўйлари йўқолади, тадбиркорлар эса иккала картадан тўловларни битта терминал орқали қабул қилишлари мумкин бўлади“, — деди Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳратбек Қурбонов.

Шу билан бир қаторда, унинг сўзларига кўра Uzcard ва HUMO Ўзбекистоннинг тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратишда давом этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *