Қирғизистонда референдум ва маҳаллий сайловлар бўлиб ўтаётгани ҳақида Sputnik хабар берди. Мамлакат бўйлаб сайлов участкалари соат 20:00 га қадар ишламоқда.

Sputnik Қирғизистон нашрига хабарига кўра, мамлакат Референдум иштирокчилари рўйхатида 3,6 миллион киши қайд этилган.

Маҳаллий ҳокимият органларига сайловларда 420 та шаҳар ва қишлоқ кенгашларидаги 7560 ўринга 18772 номзод даъвогарлик қилмоқда.

Конституциянинг янги таҳрири билан мамлакатда бошқарувнинг президент шаклини тасдиқлаш, Халқ қурултойи (Халқ мажлиси) институти киритиш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, президент ва ҳукумат институтларини қайта шакллантириш режалаштирилмоқда. Вазирлар маҳкамасини шакллантириш ва ишига президент масъул бўлади, Вазирлар маҳкамасига эса президент маъмурияти бошлиғи раҳбарлик қилади. Ҳужжат билан парламент депутатларининг сонини 120 нафардан 90 нафаргача қисқартириш таклиф қилинмоқда.

Аслида, таклиф қилинаётган янгиликлар парламент-президент бошқарувидан президент бошқаруви шаклига қайтишни англатади – 10 январдаги референдумда уни ёқлаб мамлакат фуқароларининг 80 фоизи овоз берганди. Референдумда сайловчиларнинг 30 фоиздан кўпроғи иштирок этса, бўлиб ўтган деб тан олинади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *