Жанубий Бразилияда Исо Масиҳнинг улкан ҳайкали қурилмоқда ва у Рио-де-Жанейродаги таниқли Исо Масиҳнинг бошқа ҳайкалидан ҳам баландроқ бўлади. Бу ҳақида CNN нашри хабар қилди.

«Ҳимоячи Масиҳ» ҳайкали Бразилиянинг энг жанубий штати – Рио Гранде-до-Сул шаҳридаги кичик шаҳарчалардан бирида маҳаллий ташкилот томонидан барпо этилмоқда.

Хабарга кўра қурилаётган ҳайкал бетондан ясалган бўлиб, унинг бўйи 43 метр (141 фут)ни ташкил этади, яъни «Рио шаҳрининг қутқарувчиси» – Масиҳдан 16 фут баландроқ бўлади.

Ташкилотнинг таъкидлашича, ҳайкал ҳозирда Мексикада қурилаётган 249 метрлик ва Полшадаги 172 метрлик ёдгорликдан кейин дунёдаги учинчи баланд Исо ҳайкали бўлади. Бу ҳайкал жами $353,000 атрофида нарҳ туради.

“Ҳайкал ичига ўрнатилган лифт сайёҳларни Масиҳнинг юраги баландлигидаги томошага олиб боради“, дея изоҳ берилган нашр хабарида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *