Бугун, 13 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видедоселектор ўтказилмоқда. Ёшлар муаммоларига бағишлаб ўтказилган селекторда қуйидаги раҳбарлар лавозимидан озод этилди.

Ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун:

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Чори Бегимқулов;

Фурқат тумани ҳокими Дилмуроджон Солиев;

Улуғнор тумани ҳокими Дониёрбек Махсудов;

Ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун:

Шофиркон тумани прокурор;

Қамаши тумани прокурори;

Хива ички ишлар бўлими бошлиғи;

Чуст тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун:

Хўжайли тумани солиқ идораси раҳбари;

Ангор тумани солиқ идораси раҳбари лавозимидан озод этилади.

Шунингдек, ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун Фарғона давлат университети (Мақсудов), Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти (Аҳмедов) ҳамда Қўқон давлат педагогика институти (Отажонов) ректорлари, шунингдек, Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали директори (Олимов) лавозимидан озод этилди.

Давлат раҳбари видеоселекторда ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш масаласини ҳам танқид қилган. Жумладан, “1+1” дастури доирасида 100 минг нафар ёшларни ўқитиб, кейин уларга имтиёзли кредит ажратиш топшириғи берилган. Бироқ, 3 ойда фақат 21 минг ёш ўқитилган. Йиғилиш давомида айрим раҳбарларга қатъий огоҳлантириш ҳам берилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 апрелдаги селекторда тадбиркорларни қўллаб-қувватламагани учун ўндан ортиқ амалдор ишдан олинган, қатор мансабдорларга ҳайфсан ва огоҳлантириш берилганди. “Ишдан олинганлар ишлаган даври учун ҳамма ойлигини давлатга топширсин”, деганди президент.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *