Райҳоннинг “Youtube” ижтимоий тармоғида Dj Piligrim ҳақидаги гаплари учун Учтепа тумани Ички Ишлар Бўлимига келиб кетиши ҳақида хабар берилган. Бу маълумотларни Райҳон ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

«Шу яқин кунларда менга Учтепа тумани Ички Ишлар Бўлимидан қўнғироқ бўлди, қўнғироқни эгаси менга сиз 17-Март куни “Youtube”да берган интервьюнгизда фуқаро Илҳом Юлчиев (Dj Piligrim ) ни шахсиятига тегадиган гаплар билан ҳақоратлабсиз, уни сўкибсиз деб айтишди.

Аввалига кулиб қўйдим, кейин эса жуда- ям хафа бўлдим. Қандай қилиб эркак киши бўла туриб, аёл кишини устидан орган ходимларига арз қилса? Мен аёл киши бўла туриб бунақа ишларга қўлим бормаган ҳатто ҳаёлимга ҳам келмаган.

Интервьюда у ҳақида нима деганимни кўриб ва бу воқеани ўқиб ўзингиз хулоса қилинг. У одамга мени ҳеч қандай гапим йўқ ва мен бу инсонга орамиздан нима гаплар ўтганига қарамай Муборак Рамазон ойида унга фақат яхшилик тилайман!» – деб юқоридаги видеога изоҳ ёзиб қолдирди Райҳон.

Маълумот учун, Райҳон ҳамда Dj Piligrim биргаликда  ижро этган қўшиқ эълон қилинган бўлсада, клип намойиш этилмади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.