Шу йилнинг 18 март куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ўзининг яшаш уйида фохишахона ташкил қилган шахслар қўлга олинди. Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати бу ҳақида маълум қилган.

Хабарга кўра, шу куни тахминан соат 22.30 лар чамасида, туманнинг “Аэропорт” маҳалласи ҳудудида яшовчи Н.Б. яшаш уйида, нопок йўл билан моддий манфаат кўриш мақсадида ўзининг яшаш уйида фохишахона ташкил қилиб, 100.000 (юз минг) сўм пул эвазига, Х.С. билан С.С. исмли аёлга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб ушланган ҳамда воқеа бўлиб ўтган жойдан ашёвий далиллар олинган.

27 март куни Н.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан иши қўзғатилгани хабарда қайд этилган.

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Бекобод тумани ва Ангрен шаҳарларида фоҳишахоналар аниқлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *