Россия ва Ўзбекистон ҳукумати тинчлик мақсадларида космик соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим матнини маъқуллади. Бу ҳақда Россиянинг республикадаги элчиси Олег Мальгинов маълум қилган.

Россия дипломатик ваколатхонаси матбуот хизмати хабар қилишича, Олег Мальгинов душанба куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Шундан сўнг, Россия Федерациясининг янги элчиси Тошкентдаги биринчи космонавт Юрий Гагарин ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида қатнашди.

“Яқинда томонлар тинчлик мақсадларида космик фазони ўрганиш ва фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимнинг матнини маъқулладилар “, – деди Мальгинов.

У битим Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилда Россияга бўлажак ташрифи давомида имзоланиши мумкинлигига умид билдирди.

Мальгинов томонлар Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида “Суффа” радиоастрономия расадхонасини қуриш лойиҳаси устида ишлашни давом эттираётганини айтди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *