Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси, депутат Алишер Қодиров Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган 19 ёшли келиннинг ўзини осиб ўлдириш ҳолатига муносабат билдирди:

“Нима кўп бўлса қадрсизланади… эътибор, меҳр, пул, эркинлик ва ҳоказо!

Хоразмдаги бадбахт келиннинг ўлими аёл фожеаси эмас, худбинлик ва лоқайдлик билан касалланган жамиятнинг фожеасидир. Умуман бу ҳодисада муҳокама қилиниши керак бўлган қисм бу ва у дунёсини куйдириб юборган, том маънодаги заифа эмас, соқов профилактик тизим билан бирга жараённи жим-фаол қўллаб-қувватлаб турган жоҳил ота-оналар, қариндош ва қўни-қўшнилар бўлиши керак. Аёлларни беқадр қилманг!

Аёлни қадрини кўтариш учун “Миллий тикланиш” партияси янги таҳрирда кўрилаётган Меҳнат кодексига мослашувчан иш вақти тушунчасини таклиф қилди. Аёлларни оиладаги воз кечиб бўлмас даражадаги қадрли ўринларини заифлаштирмаслик учун уларга кўпроқ вақт қолиши керак.

Аёллар меҳнат ҳақини қимматроқ қилиб белгилаш таклифимизга қаршиликлар бўлаяпди, инсон хуқуқлари, тенглик принциплари бузилармиш… Ўзбекларда оналар ва аёлларнинг ҳақи доимо кўпроқ бўлган, бор, бундан кейин ҳам бўлади, қонунда акс эттира олмасак бу қадрият ўзгариб қолмайди, – деб ёзади Алишер Қодиров ўзининг telegram'даги расмий каналида.

Аввалроқ, Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева аёлларга бўлаётган зўравонликлар ҳақида гапирган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *